Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX навбатдаги 60 та сунъий йўлдошни орбитага чиқарди
SpaceX компанияси Falcon 9 ракетасида Starlink интернет тармоғининг бир қисми ҳисобланган 60 та кичик сунъий йўлдошни ер атрофидаги паст орбитага чиқарди.
Фото: Reuters
Компанияда таъкидланишича, шундан кейин орбитада жойлаштирилган бундай сунъий йўлдошларнинг умумий сони 480 тага етди. Компания муҳандислари сунъий йўлдошлар ишлашини текширгач, қурилмалар ўз ион двигателларида 550 км баландликдаги ишчи орбитага чиқарилади.
Liftoff! pic.twitter.com/N0INm0pPAb
— SpaceX (@SpaceX) June 4, 2020
Бу Starlink лойиҳаси сунъий йўлдошларининг орбитага 8-чиқарилишидир. Аввалги 7-уриниш 22 апрелда амалга оширилганди. Ҳар уринишда орбитага 60 тадан сунъий йўлдош чиқарилмоқда. SpaceX сайёрамиз аҳолисига исталган нуқтадан интернетга киришни таъминлайдиган тармоқни ташкил этиш учун орбитада 12 мингта сунъий йўлдош жойлаштиришни режалаштирмоқда.
Falcon 9 ракетасининг стартдан кейин ажралган биринчи поғонаси Атлантика океанидаги баржага қўндирилган. Бу парвоз ушбу поғонанинг 5-старти бўлди. У биринчи марта 2018 йилда учирилган.
Мавзуга оид
07:43 / 13.03.2026
14 йил орбитада бўлган NASA сунъий йўлдоши Ерга қайтмоқда
07:17 / 19.02.2026
Яширинишга жой йўқ: ҳарбийларга реал вақтда маълумот берадиган қудратли сунъий йўлдошлар
18:25 / 16.02.2026
«Мирзо Улуғбек» илмий сунъий йўлдоши 2028 йилда учирилиши мумкин
19:57 / 15.02.2026