Жаҳон | 09:33 / 07.06.2020
6806
1 дақиқада ўқилади

BMW 5 минг ходимини бўшатади

BMW компанияси харажатларни қисқартириш мақсадида 5 мингга яқин ишчисини бўшатишни режалаштирмоқда.

Фото: Waldo Swiegers/Bloomberg

Компания шу йўл билан ўзининг иқтисодий ҳолатига жиддий зиён етказган пандемия оқибатларини енгиб ўтишга ҳаракат қилмоқда. Пандемия сабабли турли давлатларда киритилган чекловлар сабабли компания автомобилларига талаб пасайиб кетди. Баъзи давлатларда эса BMW машиналарига талаб нол қийматгача тушиб кетган.

2020 йилнинг 1-чорагида компания машиналари савдоси жаҳон бозорида 6,4 фоизга тушиб кетган. Компания мутахассисларининг фикрича, бозор суст тикланади. Шу сабабли, даромад олиш муаммо бўлиб қолади.

Компания ўз харажатларини қисқартириш учун кескин чораларга, жумладан ўз корхоналарида ишловчи ходимлари сонини қисқартиришга мажбур бўлмоқда. Бунда ишдан бўшатиладиган ходимларга компенсация тўлаш ёки муддатдан олдин пенсияга чиқиш каби вариантлар таклиф этилиши мумкин.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид