7 июнь куни аҳоли орасида 217 ҳолат аниқланди – Отабеков вазият мураккаблашаётгани ҳақида
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашгани ҳақида гапирди.
«Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 4 минг 352 нафарга етди. 7 июнь куни 86, касаллик қайд этилгандан буён эса 3 минг 354 нафар, яъни 77 фоиз бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 981 бемор даволанмоқда, 6 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи ўта оғир. 45 мингдан кўпроқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган. Уларнинг 22 мингга яқини стационар шароитда карантинга жойлаштирилган.
Ҳурматли юртдошлар! Коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият ўта мураккаблигича сақланиб турибди. Куни кеча қайд этилган Тошкент шаҳридаги 195 нафар, Тошкент вилоятидаги 10 нафар, Хоразм вилоятидаги 8 нафар ва Сирдарё вилоятидаги 4 нафар бемор аҳоли орасидан қайд этилган.
Бундан кўриниб турибдики, вазият мураккаблашиб бормоқда. Ҳар биримиз кўчага чиқиш, мулоқотга киришиш орқали касалланиш эҳтимолимиз борлигини унутмаслигимиз керак. Карантин тадбирларига тўлиқ риоя қилинг. Дока ниқобда бўлинг, мулоқотларда оралиқ масофани сақланг, уйга қайтганингиздан кейин антисептик воситалардан фойдаланинг.
Минг афсуски, аҳоли орасида бу каби тавсияларга панжа орасидан қараётган, бефарқ муносабатда бўлаётганлар кўпайиб кетяпти. Вазият мураккаблашиб бораётганини билиб турибсиз. Уни ижобий ёки салбий томонга ўзгартириш ҳар биримизнинг ҳаракатимизга боғлиқ эканини унутманг», деган бош давлат санитария инспектори ўз баёнотида.
Маълумот учун, 8 июнь куни тонгида ҳам жами 21 кишида вирус аниқланди, шундан 8таси аҳоли орасида қайд этилган (Навоий вилоятида 5, Тошкент вилоятида 3 ҳолат).
Мавзуга оид
18:52 / 19.09.2024
Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда аниқланмади — ССВ
16:06 / 07.06.2024
"Саратон ва бошқа жиддий касалликлар боғчадаги сифатсиз таомланишдан келиб чиқмоқда" - мутахассис билан суҳбат
14:59 / 05.06.2024
“Болаларга чириган картошка едиришмоқда” – Нурмат Отабеков
18:11 / 13.12.2023