07:24 / 08.06.2020
3760

Нефть нархи март ойидан бери илк бор 43 доллардан ошди

Лондоннинг ICE биржасида Brent нефтининг нархи 1,7 фоизга ошиб, 43,02 долларга етди.

AP Photo/Richard Drew

Охирги марта ушбу турдаги нефть нархи 6 март куни 43 доллардан юқори бўлган.

WTI нефти нархи ҳам 1,7 фоизга ошиб, бир баррели учун 40,22 долларни ташкил қилган.

6 июнда ОПЕК+ йиғилишида нефть қазиб олувчи давлатлар вакиллари яна бир ой давомида – июль охиригача тарихдаги энг катта кўламли нефть ҳажмини қисқартиришни қўллаб-қувватлашга рози бўлишган. 

Top