Жаҳон | 14:44 / 08.06.2020
4845
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони июлдан нефть нархини оширади

Аввалроқ нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК) ва унинг ҳамкорлари нефть қазиб олишни қисқартириш тўғрисидаги шартномани узайтиришга  келишиб олганди.

Фото: ТАСС

Саудия Арабистони июлдан барча ҳудудлардаги харидорлар учун нефть нархини оширади. Бу ҳақда Saudi Aramco давлат компанияси маълум қилди.

Компаниянинг энг йирик бозори – Осиё учун нархлар сезиларли даражада ошади – бир баррелига 5,6-7,3 доллардан қўшилади.

Июлдан Arab Light навидаги нефть нархи осиёлик харидорлар учун баррелига 6,1 доллардан қўшилади, деб хабар бермоқда Bloomberg.  

Шимоли-Ғарбий Европа давлатлари учун "енгил" нефть 4 долларга, америкалик харидорлар учун 0,6 долларга қимматлайди.

Аввалроқ нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК) ва унинг ҳамкорлари нефть қазиб олишни қисқартириш тўғрисидаги шартномани узайтиришга  келишиб олганди

Суткасига 9,7 миллион баррелга қисқартириш тўғрисидаги мавжуд шартнома июль охиригача ўз кучида қолади.

Бугун Лондоннинг ICE биржасида Brent нефтининг нархи 1,7 фоизга ошиб, 43,02 долларга етди

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид