Қарорга кўра, Давлат солиқ қўмитаси 2020 йил 1 июлга қадар ўзини ўзи банд қилган шахсларни масофадан туриб рўйхатга олиш учун қуйидаги имкониятларни назарда тутувчи мобил иловани ишлаб чиқади ва жорий қилади:
- буюртмаларни қабул қилиш ва кўрсатилган хизматлар (товарлар) учун тўловларни амалга ошириш;
- юридик шахсларга хизматлар кўрсатишда (товарларни сотишда) электрон ҳисоб-китоб фактураларни тақдим қилиш;
- мобиль илова ёрдамида ихтиёрий асосда даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш ҳамда ушбу маълумотлардан кейинчалик, шу жумладан, кредит олиш ва (ёки) солиқларни ҳисобдан чиқариш мақсадида фойдаланиш;
- ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг товарларини (ишларини, хизматларини) реклама қилиш;
- кўрсатилаётган хизматлар (товарлар) сифатини баҳолаш ва истеъмолчилар томонидан фикр-мулоҳазалар қолдириш.
Ўрнатилаётган янги тартибга мувофиқ:
- жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда юридик шахслар – тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қайта рўйхатдан ўтказиш катта миқдорларда солиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаган тақдирда хабар бериш тартибини қўллаган ҳолда бекор қилинади;
- якка тартибдаги тадбиркорларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш уларни давлат томонидан рўйхатдан ўтказилаётганда (қайта рўйхатга олинаётганда) тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш жойи бўйича амалга оширилади
- якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома унда якка тартибдаги тадбиркорнинг фотосурати акс эттирилган ҳолда берилади.
Қарорда белгиланишича, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида уч нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси 2021 йилда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни осонлаштириш, шу жумладан, қуйидагиларга имкон яратувчи сервислардан реал вақт режимида фойдаланишга ёрдам берадиган «Бизнес навигатор» ахборот тизимини жорий қилади:
- тадбиркорлик фаолиятининг тегишли ҳудуддаги рақобатбардош турини танлаш;
- кредит олиш учун зарур бўлган бизнес-режа лойиҳаси ва ҳужжатлар тўпламини шакллантириш;
- тегишли тадбиркорлик фаолияти учун тақдим этилган имтиёз ва преференциялар тўғрисида маълумот олиш;















