Давлат солиқ қўмитасининг 30.05.2020 йилдаги “Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги рўйхат рақами 3237-сон қарори эълон қилинди.
Norma’нинг ёзишича, тартиб қуйидагиларни белгилайди:
солиқ тўловчи тўғрисидаги қайси ҳисоб маълумотлари солиқ сирини ташкил этиши;
солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни учинчи шахсларга қандай ва қай тарзда тақдим этиш;
айрим солиқ тўловчилар (тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахслар, махсус иқтисодий зоналарнинг (МИЗ) иштирокчилари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва бюролари).
Солиқ тўловчи тўғрисида ҳисоб маълумотлари деганда солиқ органларига у томонидан тақдим этилган маълумотлар, шунингдек СКнинг 133-моддасида назарда тутилган тартибда органлар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотлар тушунилади.
Юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари таркиби СКнинг 132-моддасида белгиланган.
Солиқ органларига у томонидан тақдим этилган солиқ тўловчи тўғрисида ҳисоб маълумотлари, шунингдек органлар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотлар Тартиб билан солиқ сирини ўз ичига олган ва олмаган маълумотларга ажратилган.
Тартибга мувофиқ қуйидаги маълумотлар солиқ сири ҳисобланади:
Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридан олинган кўчирма, бундан солиқ сири ҳисобланмайдиган маълумотлар мустасно;
ички ишлар органларидан олинган паспорт маълумотлари;
кўчмас мулк ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи маълумотлар, шунингдек унинг эгалари тўғрисидаги маълумотлар;
табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни лицензиялашни амалга оширувчи органлардан олинган лицензия ва рухсатномалар тўғрисидаги маълумотлар;












