Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Isuzu ва «Камаз» иштирокида ЙТҲ содир бўлди
ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 9 июнь куни соат 14:00ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Тансиқбоев кўчаси бўйлаб ТҲАЙ кўчаси томондан Бешқўрғон кўчаси томонга ҳайдовчи К.Н. 18-автосаройга тегишли бўлган Isuzu русумли 31-йўналишдаги автобусни бошқариб кетаётган бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, у Қорақамиш 2/4 мавзеси, “Тансиқбоев” бекати қаршисида бир йўналишда, ўзидан олдинда ҳаракатланаётган ҳайдовчи М.С. бошқарувида бўлган “Камаз” русумли юк транспорт воситасининг орқа томонига урилиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, Isuzu автобуси ҳайдовчиси К.Н. ва унинг чипта тарқатувчиси, фуқаро А.Ф. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
15:55
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
14:02 / 09.06.2026