Греция хорижлик сайёҳларни кутмоқда
29 май куни Греция туризм вазирлиги 15 июндан сайёҳларни жўнатиши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан 29 мамлакат жой олган бўлиб, уни тузишда мамлакатлардаги эпидемиологик вазият ҳисобга олинган.
Греция 15 июндан мамлакатга хорижлик туристлар қайтишига катта умид боғламоқда. Мамлакат иқтисодиёти коронавирус тарқалишига қарши курашиш доирасида чекловлар киритилганидан кейин кескин ёмонлашди.
Афина мамлакат ЯИМнинг 20 фоиздан ортиғини ташкил этувчи туризм орқали иқтисодиётини тиклашига тўғри келади. 2019 йилда мамлакатга 33 млн сайёҳ келган бўлиб, улар давлатга 18,2 млрд евро даромад келтирганди. Бу йил эса туризмга февралдаёқ чек қўйилди. Туризм соҳаси вакилларининг сўзларига кўра, коронавируснинг янги тўлқини хавфига қарамасдан, туризмни тиклашдан бошқа йўл йўқ.
29 май куни Греция туризм вазирлиги 15 июндан сайёҳларни жўнатиши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан 29 мамлакат жой олган бўлиб, уни тузишда мамлакатлардаги эпидемиологик вазият ҳисобга олинган.
Рўйхатга Албания, Австралия, Австрия, Шимолий Македония, Болгария, Германия, Дания, Швейцария, Эстония, Япония, Исроил, Хитой, Хорватия, Кипр, Латвия, Ливан, Литва, Мальта, Черногория, Янги Зеландия, Норвегия, Жанубий Корея, Венгрия, Руминия, Сербия, Словакия, Словения, Чехия, Финляндия киритилган.
Туризм вазири Харис Теохарис бу мамлакатлар фуқаролари ҳеч қандай карантинларсиз ва коронавирусга тест топширишларсиз Грецияга киришлари мумкинлигини билдирди.
Кейинроқ 1 июлдан Грецияга кириши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхати эълон қилинади. Вазирнинг айтишича, касаллик юқтириш ҳолатлари аниқланадиган бўлса, COVID-19га чалинганлар учун касалхоналарда 600та ўрин ҳозирлаб қўйилган.
Охирги маълумотларга кўра, Грецияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 3068та ҳолат қайд этилган, 183 киши вафот этган.
Мавзуга оид
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024