Навбатдаги «самосуд». Хоразмда аёл киши бир неча аёллар томонидан калтакланди
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида содир бўлгани айтилаётган жанжал видеоси тарқалди. Унда бир неча нафар аёллар ерда ётган ва қисман ечинтирилган аёлни аёвсиз калтаклашаётгани тасвирланган.
Жазавага тушган аёлларни видеога олаётгани тахмин қилинган эркак воқеа жойига қизиқиб келганларга аралашмасликни ва ерда ётган аёлнинг бир неча оилаларни бузаётганини таъкидлайди. Аёллар ерда ётган аёлни калтаклаш билан бирга унинг сочларини ҳам кесиб ташлайдилар.
Атрофдагиларнинг сўзларига кўра, катта эҳтимол билан жанжал сабаби аёлнинг енгилтаклиги ва рашк эканлиги маълум бўлади. Калтакловчиларнинг ҳаракатларидан ҳам буни сезиш мумкин.Аммо бу факт ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов Kun.uz мухбирига мазкур ҳолат бўйича маълумот берди: – Воқеанинг барча иштирокчилари аниқланди ва қўлга олинди. Воқеа бўйича тезкор суриштирув ишлари бошланган. Калтакланган аёлнинг аҳволи нисбатан қониқарли, жароҳатлари тиббий экспертизадан ўтказилмоқда. Экспертиза хулосасига кўра воқеанинг барча иштирокчилари ҳаракатларига нисбатан ҳуқуқий баҳо берилади, яъни уларнинг жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилиши масаласи кўрилади, – деди Ш.Ғиёсов.
Мавзуга оид
20:29 / 22.11.2024
Хоразмга 2025 йилда 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилди
18:04 / 18.11.2024
Урганч шаҳрига 50 та замонавий автобус келтирилди
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
10:50 / 28.10.2024