Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Риэлторлик фаолиятининг Ягона электрон мультилистинг тизими яратилади
Ўзбекистонда Ягона электрон мультилистинг тизими яратилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг Ягона электрон мультилистинг тизимини яратиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг риэлторлик фаолиятининг Ягона электрон мультилистинги тизими (ЯЭМТ)ни яратиш мўлжалланмоқда.
ЯЭМТни миллий электрон хизмат кўрсатиш тизимига интеграциялашувини таъминлаш ва ЯЭМТни бевосита бошқариш ва узлуксиз хизмат кўрсатишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида “Миллий мультилистинг тизими” давлат унитар корхонаси ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ой муддатда “Миллий мультилистинг тизими” ДУК уставини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди.
Қуйидагилар “Миллий мультилистинг тизими” ДУК фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланади:
кўчмас мулк ва уларга бўлган ҳуқуқларга боғлиқ операциялар бўйича хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатишга имкон берадиган ЯЭМТ кўчмас мулк бозори платформасини яратиш;
бозор нархини ошкора ва шаффоф шакллантириш имконини берадиган кўчмас мулк бозорининг ЯЭМТ платформасини яратиш;
ЯЭМТ орқали Ўзбекистон Республикасининг ҳудудидаги барча сотилаётган кўчмас мулк объектлари ҳақида ишончли ахборотни реал вақт режимида олишни таъминлаш;
кўчмас мулк объектлари бозорининг субъектларига мутлақ ҳуқуқларни тақдим қилувчи эксклюзив шартномалар асосида ЯЭМТдан фойдаланишни ва ягона кўчмас мулк объектлари маълумотлар базасини шакллантириш;
кўчмас мулк бозори барча иштирокчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш;
кўчмас мулк ва уларга бўлган ҳуқуқлар билан боғлиқ битимларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлашга зарур бўлган шароитларни яратиш;
риэлторлик ташкилотлар ва риэлторларнинг рейтингини аниқлаш;
ЯЭМТ платформасининг узлуксиз хизмат кўрсатишини техник жиҳатдан таъминлаш.
Белгилаб қўйилишича:
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудидаги кўчмас мулк объектларини ижарага бериш, сотиш билан қонунда белгиланган тартибда шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари мазкур қарорда белгиланган тартибда ЯЭМТга уланиши лозим;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчмас мулкни ва унга бўлган ҳуқуқларни сотиш пайтида мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказилишини рўйхатдан ўтказиш фақат ЯЭМТ реестридан электрон кўчирма ва хизмат кўрсатувчи банк томонидан битимни тўлаш учун зарур бўлган маблағни депозитга қўйилганлиги электрон тасдиқланган тақдирда амалга оширилади.
Мавзуга оид
20:46 / 07.08.2025
"Ижара 500$, ўртакашлик эса яна 250$" - валютада ҳисоблашувчи маклер-риэлторларни ким назорат қилади?
08:00 / 15.10.2021
«Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш киритилди
08:14 / 03.07.2020
«Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди
08:08 / 23.12.2019