«Бир марта коррупцияга аралашган иккинчи марта давлат хизматида хизмат қилмаслиги керак» – Светлана Ортиқова
Халқ депутатлари Сергели туман кенгаши депутати Абдуқаҳҳор Иминохунов 11 июнь куни Адлия вазирлигида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган матбуот анжуманида коррупцияга аралашгани туфайли фаолиятидан четлаштирилган ёки жиноий жавобгарликка тортилган шахсларни давлат хизматига қайта ишга олмасликни таклиф қилди. Мутасаддилар бу таклифни олқишлашди.
«Жуда яхши фикр. Таклифингизни қонун лойиҳаси устида ишлаётган экспертларга етказамиз, улар билан бирга бу масалани атрофлича муҳокама қиламиз.
Бир марта коррупцияга аралашган иккинчи марта давлат хизматида хизмат қилмаслиги керак. Чунки унинг қайта шу жиноятга қўл уриши эҳтимоли бор.
Башарти у кечирилган тақдирда ҳам ишга қайта олинмаслиги керак, фақат коррупцияда айбланган, бироқ суд томонидан оқланган шахслар бундан муставно, улар давлат хизматига қайтиши, аввалги ишига тикланиши мумкин. Миллий қонунчилигимизда ҳам шу норма бор», дея Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқованинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
16:00 / 21.10.2024
Яна тўртта вазирликнинг 160 ходими тадбиркорлик қилаётгани маълум бўлди
22:14 / 19.10.2024
“Пора олиш камайиб, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ортган” — Акмал Бурҳонов
16:47 / 26.09.2024
Сенатдаги қўмита раиси бир вақтнинг ўзида бошқа жойда ҳам ишлашига изоҳ берилди
09:10 / 21.09.2024