Касбий-ижодий имтиҳонларни ўтказиш тартиби маълум қилинди
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов касбий ва ижодий имтиҳонларнинг ўтказилиш тартиби бўйича маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳар бир олий таълим муассасаси касбий-ижодий имтиҳонлар ўтказиладиган абитуриентлар сонидан келиб чиққан ҳолда ўзи белгилайди.
«Тест имтиҳонларига қўшимча тарзда ўтказиладиган касбий-ижодий имтиҳонларни ўтказишни 28 июлгача якунлаш таклиф қилинмоқда. Чунки уларнинг маълумотлари тест натижалари билан қўшилиши керак.
Фақат касбий-ижодий кўналиш бўйича имтиҳон топширадиганлар (тест мавжуд бўлмаган) йўналишлар учун имтиҳонлар 25 июлдан 20 августгача давом этади.
Ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлардан ҳужжат топширишда ўз телефон рақамлари ва манзил ҳақидаги маълумотларни аниқ кўрсатишларини сўраймиз. Чунки имтиҳон саналари ҳақида улар билан боғланган ҳолда маълумот етказилади. Шунингдек, абитуриентларнинг ўзлари ҳам олий ўқув юрти веб-сайтини кузатиб боришлари керак бўлади», дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Қайд этилишича, ижодий имтиҳонларнинг қабул комиссиялари таркибини шакллантириш бўйича талаб кучайтирилмоқда. Хусусан, комиссия таркибига нафақат педагог мутахассислар, балки шу ижодий соҳанинг вакиллари, ижодкорлар ва соҳага оид ташкилотлардан вакиллар жалб этилади.
«Касбий-ижодий имтиҳонларни ўтказиш жараёнлари тўлиқ суратга олинади. Суратга олинган материал сақланади, апелляция масаласи юзага келган ҳолда улардан фойдаланилади», дея таъкидлади Иномжон Мажидов.
Мавзуга оид
07:25 / 04.07.2024
Ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентларга алоҳида рухсатномалар бериш жорий қилинди
14:38 / 06.07.2022
ДТМ чет тилидан ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентларга дедлайнни эслатди
19:00 / 26.12.2021
Китоблар қаерда? ЎзМУда йўқолгани айтилаётган қадимий қўлёзмалар билан боғлиқ вазият чигаллашмоқда
19:43 / 19.01.2021