Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазир: Масофадан ўқий олмаган талабалар учун ёз ойларида дарслар ташкиллаштирилади
Карантин даврида ОТМлар талабалари учун масофавий тарзда ташкил этилган таълимда иштирок эта олмаган талабалар учун ёз ойларида алоҳида ўқув машғулотлари ташкил этилади.
Янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар бўйича ўтказилган брифингда шу ҳақда маълум қилинди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов мазкур жараён қандай ташкил этилишини изоҳлади.
«Июнь ойи охирида барча ОТМларда ўқув жараёнлари якунланади. Ҳозирда масофавий таълимда иштирок эта олмаган талабалар рўйхати шакллантирилмоқда. Июль-август ойларида улар учун ўқув машғулотлари ташкил қилинади.
Талаба «яшил» ҳудудда бўлса, ОТМга чақиртирилиб жойлаштирилади, педагоглар томонидан тарқоқ ҳолда дарслар ўтилади.
Талаба «қизил» зонада бўлса, университет ёки тумандаги коллежлар орқали компьютердан фойдаланиш, интернетга кириш учун имконият яратиб берилади. Улар билан тўғридан тўғри эмас, масофавий тарзда машғулотлар олиб борилади», – деди Мажидов.
Вазир талабалар турар жойларининг фойдаланилмаган даври учун тўлов масаласига ҳам тўхталди.
«Талабалар турар жойидан карантин даврида фойдаланилмагани боис шу давр учун қилинган тўлов қайтариб берилади. Агар талаба кейинги ўқув йилида ҳам талабалар турар жойида яшашни истаса, яшалмаган давр учун маблағни кейинги йилга ўтказиб юбориши ҳам мумкин», – деди у.
Мавзуга оид
20:59 / 22.08.2025
Олийгоҳ ва лицейларда дарслар қачон бошланиши маълум қилинди
18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?
13:37 / 14.01.2021
Манба: Ином Мажидов Миллий университетга ректор бўлиши кутилмоқда
22:20 / 13.01.2021