Фуқаро А.Амиреев ва З.Атимов ўзаро тил бириктириб, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турини овлашнинг белгиланган тартибини бузиб, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонот дунёси турларини нобуд қилган ҳолда, Томди тумани “Шиели” ОФЙ атрофида жойлашган “Суғурқудуқ” деб номланган қудуқ ёнида 2 бош жайрон (кийик) ва 3 дона ёввойи қуёнларни овлаган.

Бу икки ҳуқуқбузарга нисбатан суднинг ҳукми ўқилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 202-моддаси 3-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Овда фойдаланилган мотоцикл ва ов қуроли давлат ҳисобига мусодара қилиниб, овчиларга 3 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Навоий вилоят атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига эса Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг 15.04.2020 йилдаги қарорига асосан 45 млн 938 минг сўм миқдорида етказилган зарар фуқаролар А.Амиреев ва З.Атимовдан ундириш белгиланди.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Томди туман бўлими иш юритувига 06.05.2020 йилда келиб тушди ва давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилди. Кўрилган чоралар натижасида ҳуқуқбузарлардан нақд 45 млн 938 минг сўм зарар пуллари тўлиқ ундириб олинди.