Президент маслаҳатчиси ўринбосари Транспорт университетининг ректори этиб тайинланди
Тошкент давлат транспорт университетининг ректори тайинланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 385-сон қарори билан Одил Қаландарович Абдураҳмонов Тошкент давлат транспорт университетининг ректори этиб тайинланди.
Одил Абдураҳмонов 1978 йилда туғилган. Бунга қадар президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидовнинг ўринбосари сифатида ишлаган.
Шунингдек, у олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, президент администрациясида бош маслаҳатчи (консультант) бўлган, Республика бандлик, меҳнат муҳофазаси ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш илмий марказига раҳбарлик қилган ва иқтисодиёт фанлари доктори илмий даражасига эга.
Мавзуга оид
19:59 / 25.10.2023
Одил Абдураҳмонов янги олий таълим вазири бўлади
23:32 / 25.08.2022
Президентга янги маслаҳатчи тайинланди
17:23 / 11.06.2022
Республика олий таълим кенгашига янги ваколатлар берилди
11:25 / 25.05.2021