Ўрганишлар натижасида коронавирус уларда клиник белгиларсиз (симптомларсиз) кечаётгани маълум бўлган.

«Белгиланган тартибда зарур чоралар кўрилиб ушбу ходимлар шифокорлар назоратига олинди. Улар билан иш жараёнида мулоқотда бўлган ходимлар икки ҳафта муддатга карантинга ўтказилди ва айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси доимий тартибда ишламоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ҳукумат пандемия даврида мунтазам равишда фаолият юритиб келмоқда», дейилади хабарда.

Kun.uz сайти 17 июнь куни ўз манбаларига таяниб Вазирлар Маҳкамаси департамент мудирига COVID-19 ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берган эди.

Бугун, 18 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг икки ходимида вирус чиққанини тасдиқлади.