Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U19 ёшлар миллий жамоаси Эрон, Индонезия ва Камбожа билан бир гуруҳдан жой олди.

Турнир регламентига кўра, гуруҳда 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар плей-оффга чиқишади. Энг яхши 4та жамоа 2021 йилда Индонезияда ўтказиладиган U20 жаҳон чемпионатига йўл олади. Қўшимчасига Индонезия ёшлар миллий жамоаси ҳам мезбон сифатида мусобақада иштирок этади. 

U19 Осиё чемпионати 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган.

Осиё чемпионати U19
Ўзбекистон – 2020
14 – 31 октябрь

А гуруҳи
Ўзбекистон
Индонезия
Камбожа
Эрон

B гуруҳи
Жанубий Корея 
Япония
Ироқ
Баҳрайн

C гуруҳи
Саудия Арабистони 
Австралия
Вьетнам
Лаос

D гуруҳи
Қатар 
Тожикистон
Малайзия
Яман