«Режага мувофиқ, бир кунда битта маҳаллада битта хонадон таъмирлаб борилса, республика бўйича бир кунда 9145та хонадон таъмирланиши керак эди. Аммо 10 июндан 16 июнга қадар 13984та хонадон таъмирланган, холос.

Бу рақамлар Тошкент шаҳрида 38та, Қашқадарё вилоятида 72та, Сирдарёда 141та, Сурхондарёда 360та, Жиззахда 411тани ташкил этади.

Таъмирланган, деб маълумот берилган баъзи хонадонлар таъмирланмаган бўлиб чиқмоқда», деди у Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг видеоселектор йиғилишида.

Йиғилишда қайд этилишича, маҳаллаларда олиб борилган ўрганишлар давомида 3484 нафар ишсиз фуқаро аниқланган бўлиб, улардан 353 нафари ишга жойлаштирилган, 50 нафарига тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит олиб беришда, 259 нафарига ўзини-ўзи банд қилишга кўмаклашилган, 37 нафар фуқарога субсидиялар ажратилган.