Ўзбекистон | 15:10 / 18.06.2020
31599
1 дақиқада ўқилади
Вазирлар Маҳкамасининг икки ходимида коронавирус аниқланди
18 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг 2 нафар ходимида коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
«Бугун айни пайтга қадар касаллик аниқланган 15 нафар бемордан 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида қайд этилган.
Жумладан, улар орасида Вазирлар Маҳкамасининг икки нафар ходимида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Ҳозирда пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда», – дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Kun.uz кеча, 17 июнь куни ўз манбаларига таяниб Вазирлар Маҳкамаси департамент мудирига COVID-19 ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берган эди.
Бир неча манба ҳукумат биноси қатъий карантинга олиниб, барча ходимлар коронавирусга тест топшираётганини билдирган.