Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путинни судга берган собиқ губернатор вафот этди
Россиянинг Чувашистон республикаси собиқ губернатори Михаил Игнатьев вафот этди. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб «Интерфакс» хабар тарқатди.
Фото: ТАСС
«Игнатьев вафот этди, унда коронавирус аниқланганди», деган нашрнинг республика администрациясидаги манбаси. «Интерфакс» ҳозирча маълумот расман тасдиқланмаганини маълум қилган.
Игнатьев 2012 йил 1 январда Чувашистон президенти бўлган. 2015 йил 9 июнда Владимир Путин Игнатьевни Чувашистоннинг вақтинча раҳбари этиб тайинлаган ва у ўша йили 13 сентябрь куни сайловда 65,54 фоиз овоз тўплаб иккинчи муддатга сайланган.
2020 йил январь ойида Игнатьев иккита можаро марказида қолди. Аввалига у бошқа ердан келган блогер ва журналистларнинг «суробини тўғрилаб қўйиш керак», дегани учун танқидларга сабаб бўлганди. Кейинчалик Игнатеьв янги ўт ўчириш техникасини топшириш вақтида ФВВ ходимига нисбатан камситувчи ҳаракат қилгач, интернетда кўп танқид қилинди.
29 январь куни Игнатьев «президент ишончини йўқотгани учун» ишдан олинди. Кўп ўтмай у Владимир Путин устидан судга арз қилганди.
Мавзуга оид
17:46 / 15.02.2026
Зеленский Путинда «кўп вақт қолмагани»ни айтди
21:33 / 13.02.2026
Кремлда Путин билан учрашув олдидан амалдорлар учун карантин бекор қилинди – ОАВ
14:52 / 11.02.2026
Каллас европаликларни Путин билан алоқаларни мувофиқлаштиришга чақирди
13:41 / 09.02.2026