Вазирлар Маҳкамасининг “Истеъмолчиларни электр тармоқларига уланиши бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти янги таҳрирда тасдиқланади.
Қайд этилишича:
Регламентга мувофиқ истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш босқичлари уланган қуввати 50 киловаттгача бўлган истеъмолчиларда тўрттадан биттага ва 50 киловаттдан юқори истеъмолчиларда тўрттадан иккитага туширилган;
уланган қуввати 50 киловаттгача бўлган истеъмолчиларни тармоққа улаш учун “Оферта” имзолаш орқали 1 маротабалик тўловни амалга ошириш механизми жорий этилади;
истеъмолчиларни электр тармоқларига улашнинг барча босқичлари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда “ELEKTR” дастурий таъминоти (Онлайн платформа) орқали амалга оширилади;
Онлайн платформани ишлаб чиқиш учун маҳаллий дастурчилар, шу жумладан “IT Park Uzbekistan” резидентлари ўртасида конкурс танловлари ўтказилмоқда.
Белгиланишича:
2020 йил 1 декабрдан бошлаб Регламентга мувофиқ юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш давлат хизматлари марказлари, ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) ва Онлайн платформа орқали амалга оширилади;
2020 йил 15 ноябргача электр тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали тузилган шартномалар бўйича фақат бошланғич тўлови ўтказилган ёки тегишли қурилиш ва лойиҳалаш ишлари бошланган объектлар амалдаги тартиб бўйича электр тармоқларига уланиши таъминланади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан янги истеъмолчиларни тармоққа улаш учун 1 маротабалик тўлов бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Регламент талабларидан келиб чиқиб:
бир ой муддатда давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилиши;















