Хабарингиз борки ўтган ҳафтада Onless.uz онлайн автомактаб платформаси тақдим этилди. Тизимда ўқувчининг қайси дарсни қачон кўрганлигини аниқлайдиган механизм қўйилганлиги айниқса диққатга сазовор. Чунки ўқувчи дарсга қатнашиш жараёнида “Дарсга қатнашдим” тугмасини босиши ёки унинг қайси пайтда тизимга кирганини аниқлаш бу онлайн таълим талабларини тўлиқ қондира олмайди. Сабаби бундай тизимларда ўқувчи тизимга киришни амалга ошириб, ўз ишлари билан банд бўлса хам, дарсларга қатнашаяпти деб ҳисоблайди. Onless.uz'да эса бундай жиддий камчилик мавжуд эмас. Тизимдаги ўқувчиларни дарсга қатнашаётганини аниқлайдиган механизм, дарсни тўлиқ кўрганидан сўнг ишлайди ва ўқувчини дарсни кўрган деб автоматик белгилайди.

Бундан ташқари онлайн таълимда ўқувчи ўзига қулай вақтда (эрталаб, кундузи, кечқурун ёки ярим тунда, қисқаси 24 соат давомида) ўқиб ўрганиши мумкин. Onless.uz айнан шу имкониятни тўлиқ тақдим этади.

Дастурнинг 20-июнь 2020-йилдаги дарсларни кўриш статистикаси

Тизимнинг бир кунлик видео-дарсларни кўриш статистикасидан хам маълумки, 24 соат давомида ўқувчилар дарсларда актив иштирок этмоқда. Исталган вақтда таълим олиш эса ўз навбатида таълим сифатини оширишда муҳим рол ўйнайди.

Тизимга ўқувчилар асосан телефондан киришини ҳисобга олган ҳолда, максимум трафик тежайдиган механизм ишлаб чиқилган ва видеодарсларни 30-40 мб. гача қисқартирилмоқда. Бу эса ўқувчи учун трафик билан боғлиқ муаммоларни бироз бўлса-да камайтиради.

Дастурдан фойдаланувчи қурилмалар

Onless.uz сизга ва сизнинг автомактабингиздаги ўқувчиларга қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

-- тизимда доимий анимацион ва визуал видеодарслардан ташқари, ўқувчини таълим олишга янада қизиқтириш мақсадида мавзуга оид қизиқарли кинолар, видеолавҳалар ҳам қўйиб борилади