Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абитуриентлардан олий таълим муассасаларига ҳужжатлар давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинадиган ҳудудларни маълум қилди.
Қайд этилишича, давлат қабул комиссиясининг 2020 йил 1-сонли баёни билан республиканинг 8та туманида Давлат хизматлари марказлари орқали 2020/2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди:
– Мўйноқ тумани ДХМ;
– Конимех тумани ДХМ;
– Томди тумани ДХМ;
– Узун тумани ДХМ;
– Бойсун тумани ДХМ;
– Сўх тумани ДХМ;
– Фарғона тумани ДХМ;
– Сардоба тумани ДХМ.
Бундан аввалроқ олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтилиши, Давлат хизматлари марказлари абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилмаслиги маълум қилинганди.















