Учтепа туманида рўй берган ЙТҲ ҳақида маълумот берилди
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноий иш қўзғатилди.
Жорий йилнинг 23 июнь куни тахминан соат 10:05да Учтепа туманидаги Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида «Спарк» ҳайдовчиси, 28 ёшли Ш.Ж. йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ЙТҲ натижасида 73 ёши А.К. тан шикастлари олиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.
“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Сиздан йўлларда эътиборли ва эҳтиёт бўлишингизни сўраймиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
13:49 / 16.08.2024
Тошкентда икки нафар бола кўп қаватли уй хонадонидаги ёнғиндан қутқарилди
10:43 / 30.07.2024
Тошкентда хорижга юборишни ваъда қилган шахснинг ёнидан қалбаки 8400 доллар чиқди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024