Марказий Осиё ва Яқин Шарқда B2C (Business to Client) трансчегаравий харидлар учун фаол ўсиб бораётган ZoodMall иловаси инвестиция серияларининг А раунди доирасида 10 миллион доллар жалб қилди.
- ZoodMall иловаси Яқин Шарқ мамлакатларида ўз иштирокини кенгайтирмоқда ва янги 4 та бозорга кириб бормоқда.
- ZoodMall янги “Ҳозир харид қил, кейин тўла” ZoodPay тўлов хизматини ишга туширмоқда.
B2C бозори учун фаол ўсиб бораётган, Марказий Осиё ва Яқин Шарқда фаолият юритувчи ZoodMall маркетплейс иловаси, А серияси доирасида 10 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш раунди якунланганини эълон қилади.
Ҳозирги кунда харидлар иловаси Ўзбекистон, Ироқ, Ливан, Қозоғистон ва Озарбайжонда фаолият олиб боради. Компания 10 миллион АҚШ долларини Иордания, Қувайт, Баҳрайн ва Саудия Арабистонида ZoodMall'нинг ҳудудий иштирокини кенгайтиришга сарфлайди.
Google Play ва App Store'да мавжуд бўлган ZoodMall харидлар иловаси турли давлатлардан ҳамёнбоп ва юқори сифатли мобиль телефонлари, кийим-кечак, аксессуарлар, косметика, уй ва боғ учун товарлар, болалар учун ўйинчоқлар, шунингдек 30 000 дан зиёд сотувчилардан маҳаллий бренд товарлари каби 4 миллиондан зиёд товарларни таклиф қилмоқда.
ZoodMall ҳудудий маркетплейс модели тил, тўлов усуллари ва логистика чекловларини бартараф этиб, харидларнинг илк маҳаллийлашган тажрибасини тақдим этади ва шу билан ўз мақсадли бозорларида хизматлар билан етарли даражада таъминланмаган фойдаланувчилар учун, мобиль телефонлари орқали узлуксиз ва самарали иш фаолиятини йўлга қўяди.
ZoodMall'нинг бош директори Майкл Хой:
–

















