Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистонга ташриф буюради
АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Покистон, Қатар ва Ўзбекистонга ташриф буюриб, Афғонистондаги тинчлик жараёнини муҳокама қилади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабарида айтилган.
«Учала жойда ҳам махсус вакил Халилзод барча афғонларнинг афғонлараро музокаралар арафасида қолган мажбуриятларни бажаришини, айниқса зўравонликни камайтириш ва маҳбусларни ўз вақтида озод қилишни қўллаб-қувватлашга чақиради», - дейилади пресс-релизда.
Таъкидланишича, делегация Афғонистоннинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш ва минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун бир қатор соҳаларда сармоявий имкониятлар ҳамда ҳамкорликни ўрганади.
Бундан ташқари, Халилзод Афғонистон расмийлари билан масофадан туриб музокаралар олиб боради.
Мавзуга оид
10:40
Штайнмайер: Европа Россия ва АҚШнинг «шафқатсизлик сиёсати»га ўз модели билан жавоб бериши керак
10:10
АҚШ Ҳўрмуз бўғози ҳудудида Эронга янги зарбалар берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026