Россия-Қозоғистон чегарасида яна Ўзбекистон фуқаролари тўпланди
Ташқи ишлар вазирлиги оператив штаби Россия-Қозоғистон чегарасидаги «Маштаково» ва «Сагарчин» назорат пунктлари яқинида Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилаётгани ҳақида хабар берди.
«Мазкур масала Ўзбекистоннинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда», дейилади ТИВ хабарида.
Вазият ҳақида маълумот Республика махсус комиссиясига тақдим этилган.
Маълум қилинишича, 1 июндан буён Россиянинг турли шаҳарларидан 25та чартер рейслари ташкиллаштирилди ҳамда ҳафта охиригача Новосибирск, Қозон, Екатеринбург, Москва, Ростов-Дон шаҳарларига навбатдаги рейслар амалга оширилиши кутилмоқда.
«Шу муносабат билан Россия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиздан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин чораларига қатъий риоя этишларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, май ойида ҳам Россиянинг Самара ва Оренбург областларида Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон билан чегара ҳудудида тўпланиб, ватанга қайтишга ҳаракат қилишганди. Шундан сўнг Ўзбекистон ҳукумати Россия ва Қозоғистон ваколатли органлари билан биргаликда 1500дан ортиқ фуқароларни автобусда мамлакат ҳудудига олиб келганди.
Мавзуга оид
13:06 / 28.02.2022
Ташқи ишлар вазирлиги таркибий бўлинмаларига янги раҳбарлар тайинланди
16:38 / 26.02.2022
Украинада шаҳарлараро транспорт тизими тўхтаб қолгани эвакуацияни мураккаблаштирмоқда — Ўзбекистон ТИВ
12:18 / 30.07.2021
ТИВ пандемия даврида Ўзбекистонга кириш қоидаларини эълон қилди
14:15 / 12.03.2021