Филлар ўлими март ойидан Окаванго дарёси дельтасида қайд этила бошланган. Деьта ҳудудини айланиб чиққан мутахассислар май ойи охиригача 169та жасадни ҳисоблашган. Июнь ойи ўрталарида такрорий ҳисоблашдан кейин эса ушбу кўрсаткич икки баробарга ошган, ҳалок бўлган филларнинг кўпчилиги сув объектлари яқинидан топилган.

Британиянинг табиатни муҳофаза қилувчи «Миллий боғни қутқариш» (National Park Rescue) табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти директори Найл МакКаннинг BBC мухбирига айтишича, «қурғоқчилик йилларидан бошқа даврда филларнинг бу қадар оммавий қирилиши кузатилмаган». Ҳар икки жинсдаги ва ҳар қандай ёшдаги филлар нобуд бўлгани кузатилган. Омон қолган филлар ҳам заифлашиб, ориқлаган, бу эса ўлимлар яна давом этиши мумкинлигини кўрсатади.
Филлар нимадан ўлгани ҳозирча аниқ эмас. Ботсвана ҳукумати ҳалок бўлган ҳайвонларнинг таҳлилларини тадқиқ этишни ҳозирча якунлагани йўқ. Олимлар иккита версияни илгари сурмоқда – номаълум патоген ёки заҳарланиш.
Аввалига уларни Зимбабведан бўлган браконьерлар цианид билан заҳарлангани тахмин қилинганди. Аммо, биринчидан, нобуд бўлган филлардан дандон тишлари кесиб олинмаган, браконьерлар фақат шунинг учун жониворларни ўлдириши мумкин. Иккинчидан, уларнинг жасади билан озиқланган ўлаксахўрлар ўлими кузатилмаган, маҳаллий аҳоли вакиллари филлар жасадига қузғунлар галаси одатдагидек кўп бўлиб ёпирилмагани ҳақида айтишган. Бошқа бир тахминга кўра, жониворлар сибир куйдиргисидан зарарланган бўлиши мумкин, ўтган йили Ботсванада бу касаллик туфайли 100дан ортиқ фил ҳалок бўлганди. Аммо бу талқин ҳам рад этилди, филлар ўлимига коронавирус сабаб бўлгани эҳтимоли ҳам қўллаб-қувватланмади.
Ёввойи табиат муҳофазаси бўйича мутахассисларнинг ҳисоблашича, филлар бошқа бир касалликдан жабрланишган ёки бошқа моддадан заҳарланган. Маҳаллий аҳоли вакилларининг таъкидлашича, улар филлар айлана бўлиб юрганини кўрган. МакКаннинг сўзларига кўра – бу неврологик бузилишдан далолат.

«Агар баъзи жасадларга қарасак, филлар юзтубан бўлиб ётганини кўриш мумкин. Бу улар жуда тез вақт ичида ҳалок бўлганини англатади. Бошқалари, давра бўлиб юрганлари эса секинроқ жон беришган, шунинг учун қандай заҳар ҳақида гап кетаётганини айтиш қийин», дея Найл МакКаннинг сўзларини келтирмоқда
















