Ўзбекистон | 10:00 / 04.07.2020
24304
1 дақиқада ўқилади

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Гулнора Маъруфова маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлади.

Гулнора Маъруфова Ўзбекистон маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг 2020 йил 3 июлдаги ПҚ-4775-сонли қарорига асосан Гулнора Маҳмудовна Маъруфова Ўзбекистон маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлади.

Гулнора Маъруфова 1956 йил 26 апрелда Фарғона вилоятида туғилган. 

2004 йилдан 2020 йилнинг феврал ойига қадар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари, 2020 йилнинг феврал ойидан шу вақтга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимда ишлаб келган.

Аввалроқ, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарига айлангани хабар берилганди. 

Мавзуга оид