Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Россия хорижлик ишчиларга эҳтиёж сезаётганлигини айтди
Шу йилнинг февралида Россия меҳнат вазирлиги фуқароликни осон олиш имконини берувчи касблар рўйхатини кенгайтирди. Янги таҳрирдаги ҳужжатдан 135та касб (илгари 74та) ўрин олди.
Россияда иқтисодиёт ривожланиши билан ишчи кучи етишмаслиги муаммоси кучайиб бормоқда, мамлакат хорижлик юқори малакали кадрларга эҳтиёж сезмоқда, деди Владимир Путин.
«Россия иқтисодиёти ривожланиши баробарида бизга ишчи кучи етишмаяпти, тез орада бу янада яққол сезилади. Бу жиддий муаммолардан бири», — деди у Россия президенти.
Унинг қайд этишича, Россия янги фуқаролар оқимига ва айниқса, рус тилида сўзлашувчиларга эҳтиёж сезмоқда.
Шу йилнинг февралида Россия меҳнат вазирлиги фуқароликни осон олиш имконини берувчи касблар рўйхатини кенгайтирди. Янги таҳрирдаги ҳужжатдан 135та касб (илгари 74та) ўрин олди. Унга жумладан, шифокорлик, ветеринария, энтомология, ўқитувчилик ва журналистика кабилар киритилди.
Шунингдек, коронавирус пандемияси даврида мигрантларга имтиёзлар берилди. Путин фармони билан 15 мартдан 15 июнгача улар меҳнат патенти учун пул тўламаслиги белгиланди. Шунингдек, ушбу давр мобайнидан уларнинг мамлакатда бўлиш муддати ҳисобга олинмади, вақтинчалик яшаш учун рухсатномалар муддати ўтиб кетмади.
Ўз навбатида, мамлакат ИИВ апрель охирида коронавирус пандемияси шароитида хорижликлар депортация қилинмаслигини билдирди.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
19:24 / 09.06.2026