Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон экспорти импортини ортда қолдирди
Ҳиндистон сўнгги 18 йилда илк маротаба ташқи савдода ижобий салдога эга бўлди. Июн ойида бу рақам 786 млн долларни ташкил этди, деб хабар қилмоқда мамлакат Савдо вазирлиги.
Унга кўра, июн ойидаги профицитга экспорт қисқариши суръатининг 12 фоизга секинлашуви сабаб бўлган. Ўтган ойда импорт миқдори 49 фоизга пасайган эди. Натижада Ҳиндистон импорти ҳажми июн ойида 21,1 млрд долларни ташкил этган бўлса, 21,9 млрд долларлик маҳсулотни экспорт қилган.
Ҳиндистон сўнгги маротаба 2002 йил январ ойида савдода ижобий салдога эга бўлган. Ўшанда орадаги фарқ 10 млн долларни ташкил этган.
Экспорт ҳажми қисқариши коронавирус пандемияси боис жорий қилинган чекловлар босқичма-босқич бекор қилиниши боис, мамлакат саноатининг ўз фаолиятини тиклаши билан боғлиқ. Бу айрим маҳсулотлар, жумладан, темир рудаси ва озиқ-овқатлар экспортини ошириш имконини берган.
Шу билан бирга, Ҳиндистон июн ойида транспорт воситалари, кимёвий маҳсулотлар, пўлат, хўжалик электроникаси, пахта, матолар ва қимматбаҳо тошлар импортини камайтирган. Мамлакат ўтган ойда аввалги ой билан таққослаганда нефт импортини 55 фоизга камайтирган.
Мавзуга оид
09:05 / 29.06.2026
Ўзбекистон қайси товарларни энг кўп импорт қиляпти?
10:40 / 27.06.2026
Авиаёнилғи тақчиллиги: Россия импортни кескин кўпайтирди
09:30 / 27.06.2026
Ўзбекистонда импорт товарларини расмийлаштириш тартиби ўзгарди
09:30 / 22.06.2026