Бугун истеъдодли журналист, Kun.uz мухбири Алишер Рўзиохуновнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтмоқда.

Таҳририят жамоаси ушбу қувончли кун муносабати билан янги оилага бахт-саодат, биргаликдаги узоқ умр ва солиҳ фарзандларни тилаб қолади.

Фаоллиги ва изланувчанлиги билан ажралиб турувчи Алишерга оила қургани касбий фаолиятидаги келгуси ютуқлари учун ҳам хайрли туртки бўлишини тилаб қоламиз!