Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гашишни пуллаш «операция»си барбод бўлди
Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ва Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “гашиш” гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
Учқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро К.С. оғирлиги 570 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 3500 АҚШ долларига пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахснинг яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, фуқаро К.С.нинг яшаш хонадонида ҳам 10 грамм оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
12:01 / 01.05.2026
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган компаниялар маълум қилинди
09:14 / 23.04.2026
Контрабанда йўли билан олиб кирилган 24 кг гашиш ушланди
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:22 / 18.04.2026