Спорт | 15:00 / 12.07.2020
6376
2 дақиқада ўқилади

Беларусь чемпионати. Яхшибоев «Шахтёр»нинг йирик ғалабасига ҳисса қўшди. У гол ва гол+ассист бўйича яққол етакчи

Беларусь чемпионатида 17-тур ўйинлари ўтказилди. Чемпионат етакчиси «Шахтёр» ўз майдонида «Городея»ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлардан бирини «кончилар» сафида дебют қилган ўзбекистонлик Жасур Яхшибоев урди. У иккинчи бўлимда янги жамоаси сафида дебют қилиб, илк голини уриши учун 36 дақиқа етарли бўлди.

Бу Яхшибоевнинг чемпионат жорий мавсумидаги 10-голи бўлди ва ҳужумчи бу борада жамоадоши Виталий Лусаковични ортда қолдириб, якка пешқадам бўлиб турибди. Гол+ассист бўйича ҳам Яхшибоев яққол етакчи: 10та гол+3та узатма. «Городея» билан ўйинда иккита голга ассистентлик қилган Лисакович бу борада иккинчи: 9та гол+2та ассист.

Беларусь Олий Лигаси, 17-тур

ШАХТЁР – ГОРОДЕЯ 4:1

Голлар: Антич (7), А.Архипов (38), Иванович (40), Яхшибоев (83) – С.Архипов (50).
Шахтёр: Гутор, Вукманич, Хадаркевич, Сачивко, Антич, Иванович (Яхшибоев, 46), Селява, Сзоке, Подстрелов, Лисакович (Бодул, 78), А.Архипов (Бурко, 84).
Городея: Довгялло, Шестиловский, Баглай (Пашевич, 81), Йоксимович, Шибун, Байдук, Воловик, Сайчич, Волович, Позняк, С.Архипов (Шавель, 90).

Мавзуга оид