Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош санитария инспектори: «Тавсиявий қўлланмалар тайёр. Яқин вақтлар ичида эълон қилинади»
Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков Kun.uz мухбири билан суҳбатда коронавирус инфекциясини юқтирган ва уйда қолиб даволанаётганлар учун тавсиявий йўриқномалар қачон эълон қилиниши масаласига тўхталди.
«Уйда қолиб даволанувчилар учун тавсиялар масаласида Беҳзод Анварович раислигида (Беҳзод Мусаев – бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари. – таҳр) йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги уйда даволанувчилар учун тартиблар ишлаб чиқилгани ва касалликдан ҳимояланиш учун санитар-гигиеник қоидалар тўғрисида ахборот берди.
Вазирлик уни яқин орада кенг жамоатчиликка етказади. Бу ахборот эса ҳамма учун етарли даражада тақдим қилинади», деди Нурмат Отабеков.
Нурмат Отабеков 12 июль куни Kun.uz мухбирига телефон орқали берган интервьюсида касалликка чалиниб уйда даволанаётган беморлар учун қўлланма тайёрлаш жараёни якунига етгани, ҳозир уни барча ташкилот ва вазирликларга етказиш учун кўпайтириш жараёни кетаётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:35 / 13.05.2026
Санэпидқўм: Ўзбекистонда ҳантавирус бўйича вазият барқарор
21:04 / 24.02.2026
2025 йилда республика бўйича 44 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилди – Санэпидқўмита
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
18:50 / 27.01.2026