Бундан бир ой аввал Onless.uz - автомактаблар учун онлайн дарс ўтиш платформаси тақдим этилди. Ушбу дастур қисқа фурсатда Бухоро, Андижон, Хоразм, Самарқанд, Тошкент, Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги, умумий ҳисобда 50дан ортиқ автомактабларга ўрнатилди. 

Дастурнинг энг муҳим хусусиятлари ҳақида қисқача эслатиб ўтмоқчимиз:

  • Дастурни алдаб бўлмайди, ўқувчи видеодарсни тўлиқ кўриб, якунламаса, дарс кўрилган ҳисобланмайди. 
  • Дастурга ҳар куни киришнинг мажбурий эмаслиги: Ўқувчининг ҳар куни вақти ёки трафиги бўлмаса, 2-3 кунда бир маротаба кириб, 2-3та дарсни кўриб, тестларни ечиши мумкин. Қисқа қилиб айтганда, ўқувчини доимий дарсга қатнашишини сўраб, мажбурлаш шарт эмас.
  • Дастурда СМС хабарнома тизими ҳам мавжуд бўлиб, ўқувчига логин ва пароли автоматик СМС бўлиб боради.
  • Дастур ўқувчилар трафик сарфини тежаш хусусиятига эга.
  • Дастурда дарслар Onless.uz жамоаси томонидан қўйиб борилади.
  • Дастурга барча йўл белгилари тўлиқ киритилган
Барча йўл белгилари киритилган.
  • Дастур Телеграм мессенджеридаги Onless.uz гуруҳи билан интеграция қилинган бўлиб, ўқувчида қандайдир савол туғилса, гуруҳга мурожаат этиши мумкин. Телеграмда ёзилган хабарлар тизимда ҳам акс этиб боради.
Телеграм гуруҳ
  • ва бошқа функциялар мавжуд.

Бундан ташқари, тизимда имтиҳон учун 700талик тест саволлари ҳам тайёрланаётганлиги алоҳида диққатга сазовор. Ўқувчи тизим орқали барча тестларни тўлиқ ечишни ўрганиб боради. Ўқувчи тушунмаган саволларига Onless.uz ёрдам гуруҳидан ёки ўз автомактаби ўқитувчиларидан тушунтириш олиши мумкин. 

700талик тест саволлари (компьютерда)

Энг муҳими, тестлар ҳам бошқа функциялар сингари телефонга мослашиш қобилиятига эга.