Бугун, 18 июль куни АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоси Феруза Ҳамробоева бир қатор янгиликларни маълум қилди.
«Ҳозиргина Коронавирусга қарши кураш бўйича ҳукумат комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туғруқ клиникалари фаолияти ҳам муҳокама қилинди. Ва бугундан бошлаб ҳамма туғруқ клиникалари иш фаолиятини бошлайди», - деди Феруза Ҳамробоева.
Унинг қайд этишича, туғруқхоналарга мурожаат қилмоқчи бўлган фуқароларга ўз яшаш ҳудуди бўйича ёрдам кўрсатилади.
Бундан ташқари, штаб аъзоси коронавирусни симптомсиз ёки енгил формада ўтказаётган уйда даволанаётган беморлар учун ҳар бир оилавий поликлиникада мобил гуруҳлар ташкил этилганини айтиб ўтди.
«Мобил гуруҳлар таркибига умумий амалиёт шифокори, инфекционист ва эпидемиолог киритилган. Бу мутахассислар томонидан нафақат COVID-19’дан даволанаётган бемор, балки унинг оила аъзолари ҳам назоратга олинади. Куни кеча уйида даволанаётган беморлар учун бепул етказиб бериладиган дори воситалари тасдиқланди. Ҳозир бу жамланманинг сони 50 мингтани ташкил қилади ва улар умумий амалиёт шифокори томонидан беморларга тарқатилади», - дея маълумот берди Феруза Ҳамробоева.
Аввалроқ Феруза Ҳамробоева «COVID-19 билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари тўплами» билан ҳам батафсил таништирганди.
Маълумотга кўра, мазкур тўпламдан ўрин олган дорилардан бири – гидроксихлорохин. У битта конвалютадан ташкил топган ва ҳар бир таблетка 200 мг.дан. Гидроксихлорохин дори воситаси кунига 2 маҳал битта таблеткадан овқат вақтида қабул қилинади. Дорини қабул қилиш давомийлиги 2 кундан 5 кунгача ҳисобланади.
Кейинги дори воситаси азитромицин саналади. Бу дори макролидлар гуруҳига киради. Макролидлар эса антибактериал воситаларга мансуб ва анча кучли таъсирга эга. Азитромицин овқатдан 1 соат олдин ёки овқатдан 2 соат кейин кунига бир маҳал 500 мг 3-5 кун давомида қабул қилинади. Азитромициннинг битта таблеткаси дозаси 250 мг., бу болалар учун тавсия этилган доза ҳисобланади. Шунинг учун катта ёшдагилар азитромицинни 2та таблеткадан қабул қилади.
Тўпламдаги кейинги дори –

















