Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, пандемия бошидан бери дунё бўйлаб коронавирусни юқтириб олганлар сони 14 миллиондан ошиқни ташкил этмоқда, 595 мингдан ортиқ инсон касаллик қурбонига айланган.

Ҳиндистонда миллионта зарарланиш
Ҳиндистон шикастланиш кўрсаткичлари бўйича дунёда (АҚШ ва Бразилиядан кейинги) учинчи ўринга чиқиб олди. 1,3 миллиард аҳолига эга давлат учун бир миллион бемор унчалик ҳам қўрқинчли вазият бўлиб кўринмас, аммо касаллик тўхтовсиз тарқалди ва соғлиқни сақлаш тизими беморлар билан кўмилиб қолган бўлиши мумкин.

Қатъий карантин чоралари юмшатилгандан сўнг расмийлар нисбатан кўпроқ шикастланган ҳудудлар учун муайян чекловларни қайта жорий этмоқда.

Бразилияда касалланганлар 2 миллиондан ортган
Бразилия ҳудудида вирус ташхиси қўйилган беморлар кўрсаткичи 2 миллион нафардан ошиб кетди ва кўринишидан, касаллик тарқалиши секинлашмаяпти.

AFP

Бразилия аҳолиси тахминан 210 млн кишидан иборат. Мамлакат шикастланиш ҳолатлари бўйича дунёда АҚШдан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Президент Жаир Болсонару вируснинг хавфли эмаслигига ишонишда давом этмоқда, ваҳоланки бир ҳафта олдин унинг коронавирусга топширган таҳлиллари мусбат натижани кўрсатган.

Расмий статистикага мувофиқ, коронавирус 79 мингдан ортиқ инсон ҳаётига зомин бўлган, аммо ҳақиқий кўрсаткичлар бундан юқори бўлиши мумкин.

Қозоғистондаги вазият: шифохоналар тўлиб-тошган, дори-дармон танқис

АҚШда рекорд даражадаги шикастланиш кўрсаткичи
АҚШда пандемия бошланганидан бери кунлик шикастланишнинг энг юқори кўрсаткичи қайд этилди - 74,5 минг ҳолат. Жонс Ҳопкинс университетти маълумотларига кўра, касалланганларнинг умумий сони ҳозирда 3,57 млн нафардан ортиқни ташкил этмоқда.