ДСҚ ахборот хизмати маълумотига кўра, Иноғомов Аловиддин Хусниддинович 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2002 йилда Тошкент солиқ коллежини, 2009 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. 

У бунга қадар Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Бундан бир ой муқаддам, Элёр Толлиев Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланганди.