«ПЗР лабораторияси дам олиб ишлаши керак» – Бош вазир ўринбосари тест жавоблари кеч чиқаётгани ҳақида
Халқаро пресс клубнинг коронавирусга оид вазият таҳлилига бағишланган сессиясида Бош вазирнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари коронавирусга олинган тест жавобларининг кеч чиқаётганига изоҳ берди.
«Коронавирусга текшириш учун тест олингач, жавоб 5 кундан кейин чиқиши ҳолатлари кузатилмоқда. Бунинг ҳам сабаблари бор. Тест жуда ҳам кўп олинмоқда. ПЗР (полимер занжир реакцияси) лабораториялари ҳам дам олиб ишлаши керак. Текшириш учун узлуксиз равишда тест қўйилса, у ҳам ишдан чиқади, ҳам жавобда ноаниқликлар бўлади.
Тошкент шаҳрида ҳозирда 83та, ҳар бир вилоятда камида 5та ПЗР лабораторияси мавжуд. Лекин сўров жуда катта. Илгари ҳудудда тест олиниб, унинг натижаси яна текшириш учун республика лабораториясига юборилган бўлса, энди туманларнинг ўзида тест жавоблари чиқарилмоқда», дея Мусаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
20:04 / 19.01.2022
Кунига ўртача 45−50 мингта ПЗР-тест олинмоқда — СВВ
15:09 / 07.05.2021
Ҳиндистон ва Туркиядан келаётганлар бепул антиген тест топшириши йўлга қўйилади
18:44 / 06.05.2021
«Жавоби бир соатда чиқадиган коронавирус тести сохта» — ПЦР тест натижаларини сохталаштириш ҳолатларига расман муносабат билдирилди
17:22 / 18.12.2020