Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёши 65дан юқори кексалар яшовчи 106 мингта оилага ҳам ҳомийлик ёрдами кўрсатиладиган бўлди
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Содиқжон Турдиев Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларининг иш тартиби ҳақида маълумот берди.
«Марказ орқали ёрдам тўрт босқичда ташкил этилади. Биринчи босқичда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан 101 980 нафар эҳтиёжманд оиланинг рўйхатини шакллантирилди. Бунга қўшимча тарзда ёши 65дан юқори бўлган кексалар истиқомат қиладиган 106 490 нафар оила ҳам рўйхатга киритилди.
Иккинчи босқичда Маҳалла хайрия фондининг жойлардаги «Саховат ва кўмак» жамғармалари орқали 30 млрд сўм ажратилди. Учинчи босқичда жамғармадан ажратилган пуллар ва ҳомийлар томонидан берилган маблағлар асосида озиқ-овқат маҳсулотлари тўпламлари тайёрланмоқда.
Сўнгги босқичда эса маҳсулотлар эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонларига етказиб берилади», деди Содиқжон Турдиев Халқаро пресс-клубнинг 20 июлдаги сессиясида.
ХПК модератори Шерзод Қудратхўжаевнинг Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаевга асосланган ҳолда маълум қилишича, Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларига 14 июлдан 19 июлгача бўлган вақт мобайнида озиқ-овқат маҳсулотлари учун ёрдам сўраб 38 716та мурожаат келиб тушган.
Ушбу марказларда 2888 нафар ёшлар колл-марказларда мурожаатларни қабул қилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун кўнгиллилик асосида ишлашмоқда.
Ҳозиргача 68 279 нафар ёрдамга муҳтож оилага марказ орқали ёрдам берилган.
Мавзуга оид
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
10:36 / 25.08.2025
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
20:18 / 08.05.2025