15:10 / 21.07.2020
37405

Амурдаги исён кўтарган ўзбекистонлик ишчиларнинг 11 нафари қўлга олинди

Амурдаги газни қайта ишлаш заводи қурувчилари орасида 13 июль куни юз берган оммавий тартибсизлик оқибатида 11 нафар завод ишчиси Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов қўмитаси хабар берган.

Фото: Видеодан кадр

Маълумотга кўра, 11 нафар ишчига нисбатан РФ Жиноят кодексининг 212 моддасида назарда тутилган банд билан («оммавий тартибсизликда иштирок этиш») жиноят иши қўзғатилган.

«Жиноят иши доирасида олиб борилаётган ўрганишларда тергов гуруҳи томонидан пудратчи ташкилот мол-мулки ва қурилиш комплексининг яшаш ҳудудида савдо объектларига зарар етгани кўздан кечирилди. Шунингдек, корхона бухгалтерия ҳисоблари, ишчилар учун ҳордиқ чиқариш шароити ўрганилди. Бундан ташқари, иш берувчи вакиллари ходимлари маош тайинлаш ва ҳақларини тўлаш тартиби ҳақида саволларга жавоб берган», - дейилади тергов маълумотида.

Тергов қўмитасининг аниқлаштиришича, ишчиларга ўз вақтида маош бериш каби масала суриштирув давомида аниқланмади. Юзага келган можарога эса ходимларнинг меҳнат патенти учун тўловларни қоплаш манбаси борасида келишмовчиликдан кейин келиб чиққан.

Таъкидланишича, 11 нафар қўлга олинган ишчи айни пайтда тергов изоляторида сақланмоқда. Норозилик акциясида фаол бўлган бошқа ишчиларга нисбатан жавобгарлик масаласи энди ўрганилади.

Top