Фарғона водийсида ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилмоқда.

2020 йил 17 апрель куни Тошкент вақти билан соат 09:34да Ўзбекистонда ер силкиниши содир бўлди. Координаталар 41,02 градус шимолий кенглик, 71,75 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=4. Чуқурлик ҳ=10 км. Тошкентгача масофа 214 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:

Наманган: 7 км, 4 балл.
Андижон: 57 км, 2 балл.
Фарғона: 71 км, 2 балл.