Жаҳон | 16:56 / 21.07.2020
11057
1 дақиқада ўқилади

Оқ айиқлар 2100 йилга бориб йўқолиб кетиши мумкин

Олимлар фикрига кўра, агар иссиқхона газларининг атмосферага отилиб чиқиш даражаси пасаймаса, 2100 йилга бориб ер юзида оқ айиқлар қирилиб кетиши мумкин.

Фото: iStock

Nature Climate Change журналида эълон қилинган тадқиқотга кўра, 2040 йилга бориб кўплаб оқ айиқларда репродуктив етишмовчилик пайдо бўлади. Тадқиқотлар давомида оқ айиқнинг дунёдаги 19та туридан 13таси ўрганиб чиқилган. Улар умумий тур популяциясининг 80 фоизини ташкил қилади.

Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, ер юзида 26 мингга яқин оқ айиқ қолган. Улар 19та ҳудудда, Шпицбергеннинг муз ландшафтларидан тортиб, Норвегия, Канададаги Гудзон кўрфази ва Аляска билан Сибирь ўртасидаги Чукотка денгизида яшамоқда.

Оқ айиқлар қуруқликдан яшаш учун етарли озиқ топа олишмайди ва асосан музликларда ов қилишади.

«Маълум бир вақт мобайнида оқ айиқларнинг иқлим ўзгаришидан жабрланиши ҳақида тасаввурга эга бўлдик», - деди Торонто Университети биологи Питер Мольнар.

Унинг таъкидлашича, агар иссиқхона газлари миқдори пасайган тақдирда ҳам, аср охирига бориб ҳайвонларнинг бир неча тури йўқолиб кетади. Муаммолар 2080 йилдан бошланади.

Мавзуга оид