Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 3,5 млрд долларга камайди
2020 йилнинг январь-июнь ойлари якуни билан республиканинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 15,8 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд АҚШ долларига ёки 18,2 фоизга камайди.
Давстатқўм хабарига кўра, ТСАда экспорт ҳажми 6,2 млрд АҚШ долларига (22,6 фоизга камайди) ва импорт ҳажми 9,5 млрд АҚШ долларига (15,0 фоизга камайди) етди. Ҳисобот даврида 3,2 млрд АҚШ доллари қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилди.
Ташқи савдо айланмаси инфографикасининг кўрсаткичлари ойлар кесимида таҳлил қилинса, 2019 йилнинг февраль ойида бир оз пасайишдан сўнг ойлик барқарор ўсиш кузатилганини кўриш мумкин.
Худди шу кўрсаткичлар 2020 йил учун тубдан фарқ қилиб, январь ва февраль ойларида ташқи савдо айланмаси 2,9 млрд. АҚШ доллари даражасида қайд этилган бўлса, март ойига келиб 2,2 млрд. АҚШ долларига камайишни ташкил этди (февраль ойига нисбатан 25,3 фоизга камайди).
2020 йилда энг катта пасайиш май ойида (2,1 млрд АҚШ доллари кўрсаткичи) қайд этилди.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024