Луцкда автобусни гаровга олган шахс ушланди. У узоқ муддатга қамалиши айтилди
Украинанинг Луцк шаҳрида йўловчи автобусини ичидаги одамлари билан гаровга олган шахс қўлга олинди. Гаровдагиларни озод қилиш жараёни қандай кечганининг видеоси воқеа жойидаги ОАВ ходимлари томонидан эълон қилинди.
1975 йил Россиянинг Оренбург вилоятида туғилган Максим Кривош исмли шахс махсус кучлар уни ўраб олгач, таслим бўлган. Аввал танкда, кейинроқ микроавтобусда икки гуруҳ махсус хизмат аскарлари автобусга яқинлашиб, гаровдагиларни озод қилган ва уларни гаровга олган Максим Кривошни зарарсизлантирган.
Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков твиттердаги саҳифасида Кривош қўлга олингани ва асфальтга ётқизилгани тасвирланган суратларни жойлаб «Луцк. Ҳамма омон», деб ёзди.
Аваков воқеа жойида ОАВ учун интервью ҳам берди: «Нима ҳам дердик, бу узоқ йил қамоқда ўтирган криминал олам вакили. Уларнинг ўзича даъволари бор, ҳар хил гапларни гапиришади. Бошқа вазиятда махсус кучлар ёмонроқ ҳолатга тайёр бўлган ҳолда ишлаган бўларди, шукрки ҳаммаси яхши бўлди. Уни узоқ йиллик қамоқ жазо кутмоқда».
Аваков ушбу жиноятчи президент Владимир Зеленский билан гаплашиб, унга «Ерликлар» фильмини кўришини айтгани ҳақида ҳам гапирди: «Битта кинони кўришни тавсия қилиш учун бунақа бутун мамлакатни оёққи турғизиш керак эмасди. Бу шундоғам яхши фильм», деди вазир.
Музокаралар вақтида Зеленский фейсбукдаги саҳифасида фильмни кўргани ҳақида видео жойлаганди, жиноятчи қўлга олингач пост ўчириб юборилди. Гаровга олинган автубусда 13 киши борлиги айтилганди. Уларнинг 3 нафари олдинроқ, қолганлар қўлга олиш операцияси давомида озод этилди.
Мавзуга оид
21:11
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
21:05
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
19:02
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30