Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тест топширганларнинг 70 фоизида касаллик аломати йўқ – СЭОМ лабораторияда касалликка чалиниш эҳтимолидан огоҳлантирди
Агар бирор шахс ёки оила ўзида коронавирус аломатларини сезса, улар оилавий поликлиникага мурожаат қилиши лозим. Оилавий поликлиника эса уларни рўйхатга олади ва ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказига бундай шахслар ҳақида маълумот беради.
Бугун, 23 июль куни «Оилавий» телеканалида эфирга узатилаётган «COVID-19: долзарб саволлар» дастурининг навбатдаги сонида Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи ўринбосари Бобур Қурбонов тест олиш тизими қандай ишлаши кераклиги ҳақида маълумот берди.

«Айни пайтда ўзида коронавирус аломатларини сезган фуқаролар оилавий поликлиникаси ва оилавий шифокорига мурожаат қилмасдан тўғридан тўғри Санитария-эпидемоилогик осойишталик марказларига тест топшириш учун келишмоқда.
Аслида эса, агар бирор шахс ёки оила ўзида коронавирус аломатларини сезса, улар оилавий поликлиникага мурожаат қилиши лозим. Поликлиника эса уларни рўйхатга олади ва бизга бундай шахслар ҳақида маълумот беради», дея қайд этди марказ вакили.

Таъкидланишича, оилавий поликлиника қайси манзилда яшовчи фуқарода коронавируснинг қандай симптомлари борлигини ҳудудий Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига етказгач, у ерда ташкил қилинган ихтисослашган гуруҳ манзил бўйича тест олиш учун боради ва бу энг тўғри усул ҳисобланади.
«Лекин ҳозир кимдадир коронавируснинг бирор аломатлари сезилса, ўз шахсий машинасида ёки йўловчи машинада «СЭС»га боришмоқда ва атрофдагиларни хавфда қолдиришмоқда.
Лаборатор таҳлилларга кўра, 70 фоиз тест топширган одамда ҳеч қандай касаллик аломати йўқ. Лекин бу ҳам хавф бўлиб қолмоқда. Сабаби, улар ҳам тест топширгани боришмоқда ва атрофда ҳақиқатан касалликка чалинганлар билан мулоқот содир бўлади, бунда уларга ҳам касаллик юқиши эҳтимоли бор», деди Бобур Қурбонов.
Ҳеч қандай касаллик аломати йўқ ва тест топширишга сабаби йўқ одамларнинг таҳлилларини текширишга ҳам вақт сарфланиши, бу ҳам тест тизимига босим тушишига сабаб бўлаётгани ва бундай ҳолатлар ҳақиқатан ёрдамга муҳтож одамларнинг тестларини текшириш ҳамда уларни касалхонага ётқизиш жараёнини кечиктираётгани қайд этилди.
«Шунинг учун фуқаролардан агар ўзларида касаллик аломатини сезишса, тест топшириш учун ўзлари бормасликларини ва оилавий поликлиникага мурожаат қилишларини сўраймиз. Санитария марказларида навбатлар ҳосил қилиш керак эмас», деди бош врач ўринбосари онлайн эфирда.
Мавзуга оид
20:04 / 19.01.2022
Кунига ўртача 45−50 мингта ПЗР-тест олинмоқда — СВВ
15:09 / 07.05.2021
Ҳиндистон ва Туркиядан келаётганлар бепул антиген тест топшириши йўлга қўйилади
18:44 / 06.05.2021
«Жавоби бир соатда чиқадиган коронавирус тести сохта» — ПЦР тест натижаларини сохталаштириш ҳолатларига расман муносабат билдирилди
17:22 / 18.12.2020