Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Марсга миссиясини жўнатди
Зонд Марс орбитасига чиқиши, унинг сатҳига қўниши ва ҳаракатланиши кўзда тутилган. Зонд Ерга илк маълумотларни 2021 йилда жўнатади.
Фото: Reuters
Хитой Марсни тадқиқ қилиш учун ўзининг биринчи зондини учирди. Бу ҳақда Синхуа агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, "Тяньвэнь-1" ("Самога саволлар - 1") зондининг вазни 5 тоннага яқин бўлиб, "Чанчжэн-5" ("Буюк юриш- 5") ташувчи ракетаси Хайнан оролидаги Вэньчан космодромидан парвоз қилган.
China Thursday launched its first #Mars probe on a Long March-5 rocket from the Wenchang Spacecraft Launch Site on the coast of southern China's island province of Hainan pic.twitter.com/qTSqHUVzab
— China Xinhua News (@XHNews) July 23, 2020
Хитой ҳукумати парвоз муваффақиятли амалга оширилганини маълум қилди.
Миссия Марс орбитасига чиқиши, унинг сатҳига қўниши ва ҳаракатланиши кўзда тутилган. Зонд Ерга илк маълумотларни 2021 йилда жўнатади.
Миссия муваффақиятли кечса, олимлар ушбу сайёранинг атмосфераси, рельефи, геологик хусусиятлари ва магнит майдонини ўрганишлари мумкин бўлади.
Мавзуга оид
18:57 / 09.02.2026
Илон Маск энди Марс эмас, Ойда шаҳар яратиш устувор эканини айтди
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
08:07 / 02.02.2026