Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Август ойи бошида дорихоналарга «Арбидол» ва «Клексан» дорилари партиялари келтирилади
Фуқаролардан дори сотиб олаётганда эҳтиёткор бўлиш, дори воситаси ҳақидаги товар чекини талаб қилиш ва чекни препаратнинг ҳаммаси қабул қилиб бўлингунга қадар сақлаб туриш сўралади.
Бугун, 24 июль куни АОКАда ўтказилган брифингда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқамаси бошлиғи ўринбосари Сайидамин Содиқов томонидан дорихоналар назорати ҳақида маълумот берилди.
Унинг таъкидлашича, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан 2020 йилнинг февраль ойидан бошлаб қарийб 20 турдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархлари бўйича мониторинг ўтказилмоқда. 80дан ортиқ турдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархлари бўйича кунлик мониторинг олиб борилади.
«24 июль ҳолатига кўра, республика бўйича 1,5 мингдан зиёд дорихоналарда ўрганиш ўтказилган ва дори нархи оширилгани учун 5та дорихонага нисбатан қонуний тартибда иш қўзғатилган.
Шунингдек, фуқаролардан ҳам дори сотиб олаётганда эҳтиёткор бўлиш, дори воситаси ҳақидаги товар чекини талаб қилиш ва чекни препаратнинг ҳаммаси қабул қилиб бўлингунга қадар сақлашни сўраймиз. Агар истеъмолчилар дори воситаларини оширилган нархда сотиб олишган ёки дори воситалари дорихоналардан ташқарида сотилгани ҳақида маълумотга эга бўлишса, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилишни сўраймиз», деди қўмита раиси.
Бундан ташқари, брифингда мамлакатда фаолият юритаётган йирик хорижий расмий фармацевтика компанияларидан олинган маълумотларга асосланган ҳолда август ойининг бошида дорихоналарга 200 минг қадоқда «Арбидол» ва қарийб 20 минг қадоқда «Клексан» препаратлари сотиш учун келтирилиши маълум қилинди.
Мавзуга оид
12:06 / 04.03.2026
Рақобат қўмитаси 26 та дорихонага иш қўзғатди
18:47 / 24.01.2026
2 мингта дори нархи 40-60 фоизга туширилди — Фармагентлик
17:35 / 13.12.2025
Тошкентда рецептсиз дори сотиш тўхтади. Дорихоналарда вазият қандай?
17:58 / 24.10.2025